Янгиликлар
Янгиликлар
2024-03-27
Меҳнат ярмаркасида тумандаги 21 та корхона, ташкилот ва хусусий корхоналари жами 412 та иш ўринлари билан иштирок этдилар. 71 нафар ишсиз фуқаролар, жумладан 59 нафари хотин-қизлар, 24 нафари ёшлар жалб этилди.
Ярмаркада иштирок этган фуқаролардан 6 нафари ишга жойлаштирилди, 15 нафари қайта касбга ўқишга йўналтирилди ва 3 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига қатнашиш учун йўлланма олдилар. Шунингдек, 47 кишига меҳнат қонунчилиги бўйича маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.
Наманган вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг