Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

БОЯҒОН МАҲАЛЛАСИ ИШСИЗЛИКДАН ҲОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНАДИ Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги  Бояғон маҳалла фуқаролар йиғинида жами 1033 та оила бўлиб, 4318 нафар аҳоли истиқомат қилади.

error

2024-03-29



Бугунги кунда маҳаллада  55 нафар ишсиз фуқаро аниқланган ва 122 та оила (342 нафар оила аъзоси) паст даромадли ҳисобланади. Шунингдек, 44 нафар фуқаро меҳнат мигранти.


Маҳалланинг асосий ихтисослашуви деҳқончилик, чорвачилик, тикувчилик ва хизмат кўрсатиш бўлиб,  ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида дастур белгилаб олинди. Унга кўра, “Бизнесга биринчи қадам” дастури асосида 81 та, хизмат кўрсатиш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 199 та, қурилиш ва коммунал соҳада 55 та, умумий 335 та  янги иш ўринлари яратилади. 64 та оила камбағалликдан  чиқарилади.