Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Аҳоли бандлигини таъминлаш йўлида Поп туман ички ишлар бўлими бошлиғи Музаффар Нуъманов чет давлатларда ишлаётган меҳнат мигрантлари билан онлайн мулоқот ўтказди.

error

2024-04-02

Эски Тўда, Янги Тўда ва Обиҳаёт маҳаллаларида бўлиб ўтган мулоқотда мигрантларнинг оила аъзоларидан 45 нафари қатнашди. 


Тумани ички ишлар бўлими бошлиғи мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар натижасида яратилаётган имкониятларга алоҳида тўхталиб, улардан унумли фойдаланишга, ўз юртига келиб ишлашга чақирди. Бунинг учун мигрантларга барча имкониятлар ишга солиниши, улар  кафолатли иш ва ўқиш билан таъминланишлари айтилди.


Шундан сўнг хориждаги ватандошларнинг мурожаатлари тингланди ва уларнинг мурожаатларини ҳал қилиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ берилди.