Янгиликлар
Янгиликлар
2024-05-10
-Аҳолининг ишсиз қатламини бандлигини таъминлашда биздан қандай кўмак зарур бўлса, албатта ёрдам қиламиз, деди Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси раҳбари Зафар Икрамов.
Бошқарма бошлиғи айни пайтда Чодак ОКМК ўқув маркази биносида ижара шартномаси асосида фаолият юритаётган Хакимжон Норматов корхонасида бўлди. Корхона раҳбари билан суҳбатлашар экан айни пайтдаги 300 нафар ишчилари сонини янада кўпайтириш ва тармоқни кенгайтириш масаласида бошқармадан қандай кўмаклар зарур бўлса ёрдам қилинишини таъкидлади. Қолаверса, бугун давлатимиз раҳбари аҳоли бандлигига алоҳида эътибор қаратиб, турли митиёзларни бераётганликларини ҳам айтиб ўтди.
Хозирда бу ерда эркаклар ва харбий хизматчилар кийимлари тикилмоқда.
Бошқарма бошлиғи шу куни ўқув марказида ташкил этилган мономарказ фаолияти билан ҳам танишди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси