Янгиликлар
Янгиликлар
2024-08-21
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги касбга ўқитиш ва малака тизимларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шерзод Аманов Тўрақўрғон туманида мустақиллик байрами ва янги ўқув йилига тайёргарлик олдидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Тумандаги 7,6 24, 40-мактабларда инвестиция дастури ҳамда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси орқали амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда туман маданият марказида ташкил қилинган сайлов штаби фаолияти билан яқиндан танишди.
Шунингдек, ҳудудларда Мустақиллик байрамига тайёргарлик жараёнлари кўздан кечириб, тегишли масъулларга кўрсатмалар ва тавсиялар берилди.