Янгиликлар
Янгиликлар
2024-09-20
Наманган шаҳар "Якка сада" маҳалласида Наманган шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмалаклашиш бўлими ҳамда Наманган вилоят "Хотин-қизлар тадбиркорлиги маркази" ҳамкорлигида "Якка сада" МФЙ даги вактинча ишсиз, "Аёллар дафтири" ҳамда ижтимоий реестирда турувчи 25 нафар фуқароларни тикувчилик йўналиши бўйича касб-хунарга ўқитилди. Куни кеча уларга ўқишни тамомлаганлиги бўйича сертификатлар топширилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Э. Уралов ҳамда Наманган вилоят "Хотин-қизлар тадбиркорлиги маркази" директори Н.Ибрагимова, Маҳаллалар уюшмаси Наманган шаҳар бўлими маъсуллари иштирок этдилар.
Албатта энди маълум муддат тикувчилик сир-асрорларини эгаллаган хотин-қизлар уй шароитида ва тикувчилик цехларида бемалол фаолият олиб боришлари ва бу билан даромадли бўлиб, оилаларига кўмак беришлари мумкни.
https://t.me/NamanganBandlik
Наманган вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг