Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#Меҳнат ярмаркаси Чуст туман прокуратураси ташаббуси билан, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли ва ёшлар бандлигини таъминлаш, норасмий тарзда бошқа давлатларда ишлаб ўз уйига қайтган фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида 2-сектор ҳудудидаги “Булоқбоши” МФЙда Бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

error

2024-09-23

#Меҳнат ярмаркаси 


Чуст туман прокуратураси ташаббуси билан, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли  ва   ёшлар бандлигини таъминлаш, норасмий тарзда бошқа давлатларда  ишлаб ўз уйига қайтган фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида   2-сектор ҳудудидаги “Булоқбоши” МФЙда Бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.


Ярмаркада туманда фаолият юритаётган 35 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 435 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. 


Меҳнат ярмаркасида жами 72 нафар фуқаролар, шундан 29 нафар ёшлар, 32 нафари хотин-қизлар мурожаат қилди.

Уларнинг 20 нафарига турли йўналишлар бўйича  ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилди. Шундан 7 нафари ёшлар, 10 нафари аёлларни ташкил этди.