Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ўриндошларга меҳнатга лаёқатсизлик даври учун нафақа

error

2024-09-30

Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2012 йилдаги 297-сонли қарори (https://lex.uz/docs/2070161) билан тасдиқланган "Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 18 бандига асосан Ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эгадир. Соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси иш жойидан нафақа олиш учун асос ҳисобланади.


Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 20 мартдаги 25-сон буйруғи  (https://lex.uz/docs/2625878)билан тасдиқланган "Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисида"ги йўриқноманинг 19-бандига асосан  Ўриндошлик асосида ишловчи ходимга ўриндошлик бўйича ишлайдиган иш жойига тақдим қилиши учун асосий иш жойига тақдим қилинадиган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномасининг даволаш-профилактика муассасаси бўлим мудири томонидан тасдиқланган нусхаси берилади. Чортоқ туман Адлия бўлими ЮХКМ  бош юристконсулти 

   C.Сатимов