Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Банд бўлган, меҳнатсевар инсон-камбағал бўлмайди

error

2024-10-02

Республика Прокуратураси,  Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси,  Уйчи туман хокимлиги, бошқарманинг Уйчи туман бўлими ҳамкорлигида тумандаги ишсиз,  бандлиги таъминланмаган,  ижтимоий дафтарлар рўйхатида турган 20 нафар хотин-қизларга тикув мошиналари ва яна шунча йиғитларга мотокультиваторлар топширилди. 

Бугун тикув мошинаси ва мотокультиватор олган фуқаролар ўзи-ўзини банд қилиш лойиҳасида бандликларини таъминлаб,  оилаларига даромад олиб келадилар. 

Албатта бирор бир юмуш билан банд бўлиб,  меҳнатдан қочмайдиган инсон камбағал бўлмайди,  меҳнат қилиб рўзғорини бутлашга ҳаракат қилади. 

Шубу фуқароларга ҳам маъсуллар берилган жихозлардан самарали фойдаланишларини билдирдилар.