Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Вилоят ҳокимининг янги қурилаётган мономарказга ташрифи

error

2022-07-03

Вилоят раҳбари Олахамакда барпо этилаётган мономарказда бўлди 


Вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган тумани ҳудудидаги Олахамак маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, у ерда қад ростлаётган мономарказда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.


Бу ерда умумий қиймати қарийб 12 млрд сўмлик маблағ эвазига ҳудуд аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш учун барча зарур шароитлар яратилиши режалаштирилган.


Тез орада фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган ушбу марказда ҳудуддаги аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш билан бир қаторда, уларни соҳаси бўйича иш билан таъминланиши учун зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.