Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ўрдакчилик Мингбулоқ шароитида камҳарж, сердаромад йўналиш хисобланади

error

2025-01-22

Ўрдакчилик Мингбулоқ шароитида камҳарж, сердаромад йўналиш хисобланади


 Туманнинг Меҳнатобод маҳалласидаги тадбиркор 5 мингдан ошиқ ўрдакларни наслчилик ва кўпайтириш, гўшт ҳамда тухум етиштиришда парвариш этиб келади. Хозирда  маҳаллий 15 нафар ёшлар бандлигини таъминлаган. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси раҳбари Зафар Икромов оғир тоифадаги маҳалалалар ва ишсиз фуқаролар, кам даромадли оилаларга ушбу паррандаларни боқишни кенгроқ таргибот қилиб, жалб этиш борасида тумандаги маъсуллар билан суҳбатлашди.

 —Албатта ўрдак боқиш Мингбулоқ шароитига мос, ариқ ва зовурларда қулай мухит мавжуд, паррандачиликни ривожлантириш орқали ҳам аҳолини аксарияти хонадонига қўшимча даромад олиш учун имконият берилган бўлади, албатта бунга фуқароларни қизиқтириш, йўналтириш лозим деди, бошқарма бошлиғи.