Янгиликлар
Янгиликлар
2025-03-17
Сув нафақат инсонга тириклик манбаи, балки экин-тикин, дов- дарахтлар ҳам ундан баҳра олади. У борки тириклик бор. Чортоқ туманинг "Қорамурт" маҳалласи аҳолиси бир неча йиллардирки, ўз томорқаларидан деярли сувсизлик сабаб даромад ололмаганлар, Ҳатто резаворларни ҳам бозордан харид қилишган. Эндиликда мазкур маҳаллада сувсизлик масаласи барҳам топадиган бўлди.
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида ушбу маҳаллада қиймати қарииб 3 млрд. сўм бўлган лойиҳа амалга оширилмоқда.
“Afsonaviy quruvchi” МЧЖ томонидан 3.5 км. масофадан 280 диаметрли қувурларда оқава сув тортиш ишлари авж паллага кирган.
Бугун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи З. Икрамов мазкур маҳаллада бўлиб, амалга оширилаёткан ишлар билан танишди. Маҳалла фуқаролари билан суҳбатлашиб, юртбошимизнинг қарор ва фармонлари ижросидаги ислохотлардан кўзланган мақсад, фуқаролар учун илгари сурилган қулайликлар хусусида ўртоқлашди.
Ишлар якунига кўра маҳалладаги мавжуд 648 та хонадондан 410 таси оқава сувдан эмин-эркин фойдаланиш имкониятига эга бўлади.