Янгиликлар
Янгиликлар
2023-03-01
Жорий йилниг 1 март куни Наманган вилояти Қамбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамда вилоят Харбий прокуратураси билан ҳамкорликда Янги Наманган тумани, “Б.Машраб” МФЙ худудида жойлашган Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги "Чақирилувчиларни ҳарбий теҳника мутаҳассисликлари бўйича тайёрлаш" марказида Ёшлар ва ҳарбий ҳизматчиларининг иш билан банд бўлмаган оила аъзоларини бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Ўтказилган ярмаркада вилоятда фаолият юритаётган 92 та йирик иш берувчи корхоналар ўзларидаги 1 790 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Ярмаркада ҳарбий ҳизматчиларнинг 163 нафар ишсиз оила аъзолари иштирок этиб, улардан 94 нафар аёллар, 41 нафар ёшларни ташкил этди.
Ярмарка доирасида ҳарбий ҳизматчиларнинг 31 нафар ишсиз оила аъзолари доимий бандлиги таъминланди, 62 нафарига корхона ва ташкилотларга доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди, 26 нафарини касб-ҳунарга ўқишга жалб этилиб, 44 нафарига хуқуқий маслахатлар берилди.