Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Учқўрғон тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими биносида, ишсиз ёшлар, хотин-қизлар учун «Бўш иш ўринлари мехнат ярмаркаси» ўтказилди. Мазкур меҳнат ярмаркасига 56 нафардан ортиқ ишсиз ёшлар, хотин-қизлар жалб этилди.

error

2024-01-19



Учқўрғон тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими биносида, ишсиз ёшлар, хотин-қизлар учун «Бўш иш ўринлари мехнат ярмаркаси» ўтказилди.

Мазкур меҳнат ярмаркасига 56 нафардан ортиқ ишсиз ёшлар, хотин-қизлар жалб этилди.

Ушбу бўлиб ўтган бўш иш ўринлари мехнат ярмаркасида тумандаги 8 та ташкилот, муассаса ва йирик ишлаб чиқариш корхоналари, ўзларидаги 174 та мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Ярмаркада иштирок этган ишсиз фуқароларнинг 11 нафарига ишга жойлашиши учун йўлланмалар берилди,

Касбга тайёрлаш ва қайта ўқитиш учун 8 нафар, 15 нафар ишсиз фуқаролар мавсумий хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди, 2 нафар пахта йиғим теримида, терим пулларини ололмаётганлигини билдириб мурожаат этган фуқароларга, жойида терим пуллари фермер хўжаликларидан ундирилиб, мурожаатлари ижобий ҳал этилди. 

Мутахассислари томонидан 20 нафар фуқароларга маслахатлар берилди.