Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Наманган вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ташаббуси билан Поп туман Х.Олимжон МФЙ да камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими биносининг бўш ер майдонида хусусан ёшлар-битирувчилар бандлигини таъминлаш жазодан озод этилганлар, пробарция хисобидан турувчилар хотин-қизлар кам таъминланган оила аъзолари, иш билан банд бўлмаган фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида шу йилнинг 22-январ куни “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

error

2024-01-22



Наманган вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси  ташаббуси билан Поп туман Х.Олимжон МФЙ да камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими биносининг бўш ер майдонида хусусан ёшлар-битирувчилар бандлигини таъминлаш жазодан озод этилганлар, пробарция хисобидан турувчилар хотин-қизлар кам таъминланган  оила аъзолари, иш билан банд бўлмаган фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида шу 

йилнинг 22-январ куни “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Ярмаркада, туманидаги 27 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 700 дан ортиқ бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) билан қатнашдилар.

Тадбир давомида 78 нафар фуқаролар иш сўраб мурожаат этиб, уларнинг 32 нафари  (шундан 14 нафари ёшлар) доимий иш ўринларига  ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилиб, 22 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар қисқа муддатли касб-хунар курсларига юборилди.