Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

📌Наманган вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ва Адлия бошқармаси ҳамкорлигида Наманган Давлат университетида Наманган шаҳрида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятни янада ошириш, ёшларга ҳуқуқий ахборотни, шу жумладан мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг мазмун ва моҳиятини етказиш мақсадида «Ёшлар-ҳуқуқий сайл» ва «Flashbom» тадбири доирасида ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

error

2024-02-07


Ўтказилган “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмакасида  вилоятда фаолият юритаётган 15 та корхона, ташкилот ва муассасалар 1,453 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. 

Ярмарка доирасида бандлик масаласида 215 нафар 2023-2024 йил битирувчилари ҳамда, 135 нафардан ортиқ ишсиз ёшлар ва аёллар мурожаат этдилар. 

Ярмаркада ишлаш истагини билдирган 135 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларга ишга киришлари учун йўлланмалар берилди, шунингдек, 34 нафар фуқарога касбга ўқитиш учун “Ишга мархамат” мономаркази ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларига, “Хақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги 799-қарорига асосан 15 нафар фуқароларга жамоат ишларига ишлаш учун  йўлланмалар берилди.


Ярмаркада иштирок этган 96 нафар фуқароларга меҳнат қонунчиликдаги ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли  кредитлар олиш тўғрисида маслахатлар берилди