Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Наманган туманидаги “Олахамак” МФЙда жойлашган Наманган касб-ҳунарга ўқитиш марказида ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш мақсадида 17 та касб йўналиши бўйича 280 нафар фуқароларни  ўқитиш тизими йўлга қўйилган.

error

2024-02-22

Шу кунларда Наманган вилоятида ижтимоий-маънавий йўналишлар, маҳалла еттилиги фаолияти тажрибасини ўрганаётган Республика Ишчи гуруҳи мазкур “Мономарказ”да бўлди.


Дастлаб, Ишчи гуруҳи МФЙ еттилиги билан суҳбатлашиб, марказ фаолияти билан яқиндан танишди. 


Маълумот учун: Наманган касб-ҳунарга ўқитиш марказида реконструкциядан кейин замонавий шароитлар яратилиб, айни пайтда тумандаги аксарият маҳаллалар билан ҳамкорликда ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.