Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Xabar

Yangiliklar

Mizrovot aholisi daromadi oshadi.

error

2024-03-29



Маҳаллани ишсизликдан холи худудга айлантириш, аҳоли даромадини ошириш ва томорқадан самарали фойдаланиш ва бунга кўмаклашиш мақсадида маҳаллада Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси раҳбари З. Икрамов бошчилигида ишчи гуруҳ  тарғибот ишларини олиб бормоқда. Аҳоли хонадонлари ўрганилиб, фуқароларга ўзини ўзи банд қилиш лойиҳаси, томорқа учун ажаратиладиган субсидиялар, хотин -қизларга уй шароитида ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида хунарли бўлишлари учун касб-хунар марказларида тахсил олиб, эгаллаган касблари бўйича жихозлар ва техникалар олишда кўрсатиладиган кўмаклар хусусида батафсил тушунча бермоқдалар.

Бугун аҳолини даромадли бўлиши энг аввало хонадон сохибларининг ўзларига ҳам боғлиқ, ота боболаримиз азалдан бир қарич ердан ҳам унумли фойдаланиб, резаворлар экиб рўзғорини бутлаб, мевали кўчатлардан ҳам яхшигина даромад олишган. Шу боис энг аввало аҳоли ўртасида томорқа маданиятини ривожлантириш уствор вазифага айланмоқда.

Ишчи гуруҳ хонадонбай ўрганишда бугунги кунда юртбошимиз ташаббуслари билан аҳоли бандлиги ва уларни даромадли  қилиш йўлида амалга ошираётган ислоҳотларининг мазмун-моҳияти ҳам тушунтириб борилмоқда.