Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Воқеалар тақвими

Давлат байроғидан қандай ҳолларда фойдаланиш мумкин?

Давлат байроғидан қандай ҳолларда фойдаланиш мумкин?

"Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун имзоланган бўлиб, байроқдан фойдаланилиши мумкин бўлган ҳолатлар сафи кенгайтирилди. Унга кўра

жамоат жойларида
биноларда;
яшаш ёки иш жойларида;
транспорт салонида;
спорт мусобақаларида;
оммавий, тантанали ва маданий тадбирларда;
оилавий байрамларда;
хотира саналарни нишонлашда;
жамият ва давлат арбоблари, шунингдек ҳарбий хизматчилар дафн маросимларида;
халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийимларини тайёрлаш учун байроқнинг тасвири туширилган белгилардан  фойдаланиш мумкин.

Байроққа нисбатан ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари қонун билан таъқиқланган:

байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан йиртилган, ифлосланган, тешилган, ранги оқарган ҳолда ва бошқа номақбул тарзда фойдаланиш;
бирор-бир нарса учун устки ёпинғич сифатида фойдаланиш;
столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшаш ёки тасвирлаш, ундан қоплама сифатида фойдаланиш, ўтириладиган бошқа жойларга ёки оёқ остига тўшаш ёки тасвирлаш;
кийим-кечак, дастрўмол ёки кўрпа-тўшак сифатида, буюмларни сақлаш ва ташиш учун фойдаланиш;
байроқ тасвири туширилган белгиларни пойабзал, дастрўмол, кўрпа-тўшак, ички кийим-кечакга, сочиқларга, қутиларга (ўровларга), бир марта фойдаланиш ва ташлаб юбориш учун мўлжалланган буюмларга босиб чиқариш ёки унинг тасвирини бошқача тарзда тушириш;
байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-аҳлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда фойдаланиш мумкин эмас.

БАТАФСИЛ:  https://lex.uz/acts/-100122

Асосий кўрсатгичлар ва статистик маълумотлар

 

error

97

Oxirgi yangilanish: 2024-12-21 18:05:19