Матбуот анжуманлари
Анжуманда республика ва маҳаллий ОАВ вакиллари, журналист ҳамда блогерлар иштирок этилар.
Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январдаги “2024 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида”ги ПҚ-7-сон Қарорига асосан 2024 йилда 350,5 мингта (шундан, 112,5 минг доимий, 122,7 минг мавсумий ва 115,3 минг легаллаштириш ҳисобига) ҳамда кластерлар томонидан қўшимча 83 мингта иш ўрнилари яратилиб, жами 433 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш мақсад қилинган. Ўтган январь-июнь ойларида 188 минг нафардан зиёд юртдошларимиз бюандлиги таъминланди.
Албатта, аҳоли бандлигини таъминлашда юртбошимизнинг ташаббуслари билан “Сайҳунобод”, “Уйчи” тажрибалари асосида аҳолининг турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, энг аввало бандлик масаласида янги ишчи ўринларини яратиш устивор вазиф этиб белгиланган.
Қолаверса, аҳолини хорижда хавфсиз ва қонуний ишлашига кўмаклашиш мақсадида Агентликнинг Наманган вилояти ҳудудий филиали томонидан Президентимиз Фармон ва қарорлари ижроси доирасида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ҳозирда хорижда паст ойлик маошга ишловчиларни Ватанга қайтариб, муносиб иш ўрни билан таъминлаш чора-тадбирлари давом этмоқда.
Матбуот анжуманида вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи З.Икрамов ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Наманган вилоят ҳудудий филиали раҳбари М.Аппақов томонидан ушбу йўналишларда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилиб, ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларига жавоб қайтарилди.