Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

📌Янгиқўрғон. “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

error

2024-02-29


Янгиқўрғон туман 3-сектор худудида  Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, туман  ҳокимлиги ҳамда  "Инсон" ижтимоий хизматлари маркази  ҳамкорлигида “Бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. 

Мазкур ярмаркага Янгиқўрғон  туманидаги мавжуд корхоналар жалб этилиб, корхоналар ўзларида мавжуд бўлган 141 та бўш (вакант)  иш ўринлари ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларидан наъмуналар  билан иштирок этдилар.


📎Меҳнат ярмаркасида иштирок этган ишсиз ва ногиронлиги бўлган ҳамда  банд бўлмаган фуқаролардан 15 нафарига турли йўналишлар бўйича ишга  йўлланмалар берилди. 

Шундан 1 нафар 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқарога  маъқул келган бўш иш ўринига, 14 нафарига касбга қайта ўқитишга (шундан 2 нафари 2-гурух ногирони) йўлланмалар берилди. 

  Шунингдек, ярмаркада иштирок этган фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича ва ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда касаначи сифатида  аъзо бўлиб, уй шароитида оилавий даромадларини ошириш, тижорат банклари томонидан кридит ажратиш бўйича тушунтиришлар берилди.