Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Давлатобод тумани камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Т.Жалилов томонидан тумандаги “Орзу” маҳалла фуқаролар йиғинида 1 сектордаги 8 та маҳаллалар фуқаролари учун сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда ишга жойлаштириш, иш стажини расмийлаштириш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш учун кредит олиш, субсидия олиш, болалар нафақаси каби масалаларда мурожаатлар тингланди.

error

2024-03-02


Тадбир доирасида маҳаллада бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда  15 та корхона, ташкилот ва муассаса 200 дан зиёд бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Ўтказилган сайёр қабулда 10 нафар фуқаро ишга жойланди, 3 нафарига қайта касбга ўқиш учун йўлланма берилди. "Ёшлар", “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун субсидия асосида тикув машиналари ажратилди.