Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Бугун Наманган туманида “Маҳаллалардаги ободонлаштириш ишлари, аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳамда 2024 йил пахта ҳосили учун чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш” юзасидан вилоят кўргазмали семинари ўтказилмоқда.

error

2024-03-13



Вилоят секторлари раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳасига дахлдор ташкилотлар мутасаддилари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари иштирок этаётган семинар “Наврўз” маҳалласидан бошланди.


Наманган шаҳрининг жанубий айланма йўли ёқасига туташ жойлашган ушбу ҳудудда гулчилик оммалашиб бормоқда.   


Хусусан, магистрал йўл бўйи минтақасида “Наманган Наврўз гуллари” МЧЖ томонидан иссиқхоналарда парваришланаётган декоратив гуллар ҳақида маълумот берилиб, кўча ва хиёбонларни ободонлаштиришда қулай ва самарали усул эканлиги таъкидланди. 


Семинар иштирокчилари гул етиштиришдаги илғор тажрибалар, айниқса, хонадонларда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.


"Наврўз" маҳалласи драйверига айланган гулчилик ортидан катта даромад топаётган оилалар тажрибаси ўрганилди