Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Томорқа-даромад манбаи Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ва секторлар раҳбарлари маҳалла еттилиги фаолияти билан танишдилар.

error

2024-03-13



Бугун Наманган туманида ўтказилаётган вилоят кўргазмали семинари иштирокчилари "Олахамак"  маҳалласида бўлдилар. 


Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ва секторлар раҳбарлари маҳалла еттилиги фаолияти билан танишдилар. 


Маҳалла фаоллари ҳамда нуронийлар билан ўтказилган мулоқотда аҳоли даромадларини ошириш, турмуш фаровонлигини таъминлаш учун томорқалардан унумли фойдаланиш лозимлиги таъкидланди. 


Ҳудуд ободлигига эришишда кенг жамоатчилик ҳамкорлиги, айниқса, нуронийлар ибрати эътироф этилди. 


Шундан сўнг, "Шўрқишлоқ"  маҳалласи хонадонларида ердан самарали фойдаланиш, иссиқхоначиликни оммалаштириш, чорвачилик ва бошқа қўшимча даромад манбаларини йўлга қўйиш борасидаги тажрибалар ўрганилди.