Янгиликлар
Янгиликлар
2024-03-14
Наманганда ўтган йили бандлик дастури доирасида 564,6 минг нафар аҳолини иш билан таъминлаш режалаштирилиб, амалда 587,8 минг ишсизлар банд қилинди. Натижада, вилоятда ишсизлик даражасини йил бошидаги 8,9 фоиздан 8,1 фоизга ҳамда камбағалликни 12,9 фоиздан 10,5 фоизга камайтиришга эришилди.
Вилоят раҳбари ҳар бир ҳудуд имкониятлари ва драйверидан келиб чиқиб, дастурларни янада бойитиш кераклигини таъкидлади. Айниқса, миграциядан қайтганлар учун янги иш ўринлари яратиш ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби масалаларга эътибор қаратиб, лойиҳаларни янада такомиллаштириш лозимлиги айтиб ўтилди.
Бу борада шаҳар ва туманлар ҳокимлари, секторлар раҳбарлари, мутасадди идоралар масъулларига тегишли топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.
Наманган вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг