Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Попда "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" бўлиб ўтди

error

2024-03-17

Бугун туманда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамда Поп тумани Прокуратураси ташаббуси билан “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.


Тадбирда ёшлар-битирувчилар, хотин-қизлар, кам таъминланган оила аъзолари, иш билан банд бўлмаган фуқароларни иштирок этди. Унда 27 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 600 дан ортиқ бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) билан қатнашдилар. 


Жараён давомида 81 нафар фуқаролар иш сўраб мурожаат этиб, уларнинг 52 нафари  (шундан 14 нафари ёшлар) доимий иш ўринларига ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилиб, 13 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар қисқа муддатли касб-ҳунар курсларига юборилди.


Шунингдек, ярмаркада иштирок этган фуқаролардан 16 нафарига ишга жойлашишга оид ва меҳнат қонунчилиги бўйича тегишли тушунчалар ва маслаҳатлар берилди.