Янгиликлар
Янгиликлар
2024-03-25
Мазкур холат Давлатобод туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш маркази маъсуллари ва меҳнат инспекторлари томонидан ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида иситиш корхонаси раҳбарияти ва фуқаролар билан суҳбатлашилганда, чиндан ҳам МЧЖ тумандаги 36 та ташкилотларнинг куз-қиш мавсумида иситиш бўйича шартномалар қилганлиги, ушбу ташкилотлар шартномада белгиланган маблағларни ўз вақтида МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб бермаганлиги туфайли ташкилотларда ишловчи ўт ёқувчиларнинг 2024 йил февраль ойининг иш ҳақлари 2024 йил 13-14 март ва 19 март кунлари тўлиқ тўлаб берилиши таъминланганлиги ва ўт ёқувчиларнинг иш ҳақларини белгиланган муддатларда тўлаб берилишини ёзма тушунтириш хати билан МЧЖ раҳбари баён қилган. Ушбу масала юзасидан ўт ёқувчилар билан ҳам суҳбатлашилиб ойлик маошларини ўз вақтида олиниши назоратга олиниши билдирилган.