Янгиликлар
Янгиликлар
2024-03-28
Ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмакасида Наманган шаҳар ҳамда Давлатобод, Янги Наманаган туманларида фаолият юритаётган 35 та корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд
3 385 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.
Ярмаркада жами 150 нафар (95 нафари аёллар, 53 нафари ёшлар) ишсиз фуқаролар жалб этилди.
Шундан 35 нафари таълим муассасалари битирувчилари
2 нафари жазодан озод этилганлар, 113 нафари бошқа тоифадаги иш қидирувчилар жалб этилди.
Ярмаркада ишлаш истагини билдирган 20 нафар (13 нафари аёллар, 7 нафари ёшлар) ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар ишга киришлари учун йўлланмалар берилди.
Шунингдек, 15 нафар (10 нафари аёллар, 5 нафари ёшлар) фуқароларни касб-хунарга ўқитиш учун “Ишга мархамат” мономаркази ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларига йўлланмалар берилди.
Ярмаркада иштирок этган 115 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилигидаги ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредитлар олиш тўғрисида маслахатлар берилди.