Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлими томонидан 2-сектор ҳудудида жойлашган Янгиқўрғон касб-ҳунарга ўқитиш марказида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди

error

2024-03-29



Меҳнат ярмаркасида тумандаги 15 та корхона, ташкилот ва хусусий корхоналари  жами 350 та иш ўринлари билан иштирок этиб, 57 нафар ишсиз фуқаролар, жумладан 49 нафари хотин-қизлар, 8 нафари ёшлар жалб этилди.


Ярмаркада 3 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 16 нафари қайта касбга ўқишга йўналтирилди ва 7 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига қатнашиш учун йўлланма олдилар.                                                                                                          Шунингдек, 31 нафар фуқарога меҳнат қонунчилиги бўйича ҳамда  ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва касаначи сифатида  аъзо бўлиб, уй шароитида оилавий даромадларини ошириш, тижорат банклари томонидан кредит ажратиш бўйича тушунтиришлар берилди.