Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Попда меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари билан мулоқот ўтказилди

error

2024-04-02

Бугунги кунда Поп туманининг ўзида 5737 нафар меҳнат мигрантлари бўлиб, асосан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Жанубий Корея, Туркия давлатларини танлашган.


Ташкил этилган мулоқот давомида туман раҳбари Аъзамжон Султанов жўяли иш тополмай сарсон бўлиб юрган мигрантлар билан телефон орқали мулоқот қилди. 


Ўзимизда маоши яхши бўлган 1500 дан зиёд бўш ўринлари борлиги, қолаверса, 420 гектар ер майдони аукционга чиқарилиб, шартнома асосида берилаётганини билдирди. Юртга қайтишни тавсия қилди.


Билдирилган мурожаатлар алоҳида назоратга олинди. Айрим мигрантларнинг оила аъзоларига моддий, тиббий ёрдамлар кўрсатиладиган бўлди.