Янгиликлар
Янгиликлар
2024-04-04
Жорий йилда Давлат раҳбарининг Наманган вилоятига ташрифи чоғида Наманган вилоятини “ишсизликдан ҳоли худудга айлантириш” бўйича берган топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида Давлатобод туман хокими А.Таджимирзаев хамда туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ж.Ирисбоевнинг ташаббуси билан туман Бандлик бўлими ва сектордаги маҳаллалар бешлиги ҳамкорлигида “Янги Тонг” маҳалласида бўш иш ўринлари Меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Тадбирга 3-сектордаги ишсиз фуқаролар қамраб олинди. Фуқароларнинг айримларига шу ернинг ўзида танлаган иш ўринларига жойлаштириш учун йўлланмалар, тавсиялар ва тушунтиришлар берилди. Бундан кўзланган асосий мақсад фуқароларни меҳнатга жалб этиш, ишсизликни камайтиришдан иборат.
Сектор раҳбари томонидан ҳудудларда бундай тадбирлар доимий равишда ўтказилиб борилиши назоратга олинган.
Наманган вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг