Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

“Меҳнат ярмарка” ўтказилди Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси "Ишчи гуруҳи" билан ҳамкорликда Наманган шаҳар “Ишга марҳамат мономаркази”да  ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли, айниқса “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинн  бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ўтказилди.

error

2024-04-04

Тадбирда шаҳарда фаолият юритаётган 18 та корхона, ташкилот ва муассасалар 462 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. 

Ярмаркада жами 205 нафар (167 нафари аёллар, 53 нафари ёшлар) ишсиз фуқаролар жалб этилди.

Шундан 35 нафари таълим муассасалари битирувчилари 

2 нафари жазодан озод этилганлар, 169 нафари бошқа тоифадаги иш қидирувчиларни ташкил этди.

Ярмаркада ишлаш истагини билдирган 109 нафар (11 нафари аёллар, 3 нафари ёшлар) ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларга ишга киришлари учун йўлланмалар берилди, 

шунингдек, 38 нафар (10 нафари аёллар, 5 нафари ёшлар) фуқароларни касб-хунарга ўқитиш учун “Ишга мархамат” мономаркази ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларига йўлланмалар берилди, 27 нафар фуқароларни жамоат ишларига йўналтирилди.

Ярмаркада иштирок этган 31 нафар фуқароларга мехнат қонунчилигидаги янгиликлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли  кредитлар, субсидиялар олиш борасида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик  бош бошқармаси