Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Тумандаги “Маданият маркази”да меҳнат ярмаркаси ва сайёр қабул ташкилланди.

error

2024-05-02



Давлатобод туманидаги “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган туман “Маданият маркази”да тумандаги ишсиз ҳамда банд бўлмаган аҳолига туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Т.Жалилов томонидан “сайёр қабул” ҳамда “Меҳнат ярмаркаси ўтказилди.


Сайёр қабулда касб-хунарга ўқитиш, тадбиркорлик учун кредит олиш, субсидия асосида асбоб-ускуна олиш,  ишга жойлаштириш каби масалалар бўйича жами 45 та мурожаат келиб тушди. Қабул давомида 12 та мурожаат ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этилган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.


Бундан ташқари сайёр қабул давомида тумандаги йирик тўқимачилик ва тикувчилик корхоналари, кичик бизнес субъектлари ҳамда корхона, ташкилот, муассасалардаги бўш иш ўринлари бўйича бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Унда туманда фаолият юритаётган 

18 та корхона, ташкилот, муассасалар, кичик бизнес субъектларининг ўзларида мавжуд бўлган 350 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. 


Меҳнат ярмаркасида иш билан банд бўлмаган 80 нафар фуқаролар қатнашди. Ўтказилган ярмаркада улардан 24 нафарига ўзлари танлаган касб мутахассисликлари бўйича корхона ва ташкилотларга йўлланма асосида ишга юборилди. 8 нафар фуқарога қонун талабларига асосан тушунтиришлар ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича йўл-йўриқ ва маслаҳатлар берилди. 6 та фуқароларга касб-хунарга ўқитиш бўйича “Мономарказ”га йўлланмалар берилди.