Янгиликлар
Янгиликлар
2024-05-22
Чуст тумани Юқори маҳалласида жойлашган "Меҳрижон болалар оромгоҳи" да "Ўзбекистон ижтимоий давлат: Инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари йўлида" мавзусида Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича "Омбудсман мактаби" учрашув тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир доирасида фуқаролар учун бепул тиббий кўрик ва "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.
Шунингдек аҳоли бандлигини таъминлаш борасида Наманган вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси раҳбари ўринбосари Аҳмаджон Алоходжаевнинг маълумот берди.
Шунингдек шу куни таклиф этилган барча ташкилотлар раҳбарлари томонидан хисобот тингланди.
Ярмарка давомида 41 нафар фуқаролар доимий ишга жойлашиш ва касб-ҳунарга ўқитиш учун йўналтирилди. 12 нафар ишсиз хотин-қизларга уй шароитида ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида субсидия асосида тикув машиналари берилди.
Тадбирда Омбутсман раҳбари Феруза Эшматова ва маъсуллар иштирокидаги очиқ мулоқотда фуқаролар ўзларини бир неча йиллардан бери қийнаб келаётган масалаларига қонуний ечим сўраб мурожаат қилдилар.
Йўлланган мурожаатлар даҳлдорлиги бўйча масулларга ўрганиш вазифаси юклатилди. Фуқароларни алоҳида мурожаат ва таклифлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Феруза Эшматованинг қабули ҳам бўлиб ўтди.