Янгиликлар
Янгиликлар
2024-06-15
Аҳоли бандлиги йўлидаги навбатдаги қадам
"Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси", Чортоқ туман ҳокимлиги шунингдек, даҳлдор ташкилотлар иштирокида ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизларни уй шароитида ўзини- ўзи банд қилиш мақсадида тумандаги "UzTex" корхонасида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Тадбирда "Камбағалликни қисартириш ва Бандлик бош бошқармаси" бошлиғи Зафар Икрамов иштирок этиб, бугун юртимизда йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳисобига янги ишчи ўринлари яратилаётганлиги, фуқароларни банд қилишда ойлик маошга қўшимча зарур барча шароитлар яратилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Маълумот ўрнида: Ярмарка доирасида тумандаги 60 нафар ишсиз хотин- қизларга ўз-ўзини банд қилиш ва оилавий тадбирколикни ривожлантириш мақсадида субсидия асосида тикув машиналари топширилди.
Шунингдек, 120 нафар фуқаролар мазкур корхонага ишга жойлаштирилиб, 105 нафар иштирокчиларга тикув мошина ва мотокультваторлар тақдим этилди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси