Янгиликлар
Янгиликлар
2024-06-15
Аҳоли бандлиги йўлидаги тадбирлар давом этмоқда.
Бугун Чортоқ туманидаги 1 сектор ҳудудида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудуддаги ишсиз аҳоли вакиллари ва миграциядан қайтганлар, ишсиз хотин-қизлар учун "Меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.
Тадбирда нафақат маҳалладаги балки Чортоқ туманида фаолият олиб бораётган корхоналар ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.
"Меҳнат ярмаркаси" давомида шунингдек, 10 дан ортиқ ишсиз хотин-қизларга ўз-ўзини банд қилиш лойиҳаси доирасида оилавий тадбиркорликни ташкил этиш мақсадида субсидия асосида тикув мошиналар топширилди.
Бундай "Меҳнат ярмарка" лари Чортоқ туманининг барча ҳудудларида давом этмоқда.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси