Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#халқаро_учрашув Ўзбекистон - Россия | Россия Федерацияси Свердловск вилоятидан ташриф буюрган делегация Наманган шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида бўлди. Делегация вакиллари Наманган вилояти Олий таълим, фан ва иновациялар бошқармаси, Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси, Ташқи меҳнат миграцияси ҳамда “Ишга марҳамат” мономаркази аъзолари билан биргаликда марказнинг мажлислар залида учрашув ташкил этилди.

error

2024-06-21

#халқаро_учрашув 

Ўзбекистон - Россия |  Россия Федерацияси  Свердловск вилоятидан ташриф буюрган делегация Наманган шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида бўлди.


Делегация вакиллари Наманган вилояти Олий таълим, фан ва иновациялар бошқармаси, Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик  бош бошқармаси, Ташқи  меҳнат миграцияси   ҳамда “Ишга марҳамат” мономаркази аъзолари билан биргаликда марказнинг мажлислар залида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда бугунги кунда аҳолини ишсиз қатламини бандлигини таъминлашда уларни касб-хунарга ўқитиш, тажриба ва малакаларини оширишда олиб борилаётган амалий ишлар хусусида тушунча берилди. 

Қолаверса, айнан юртбошимиз ташаббуси билан ташкил этилган бундай марказлар бугун қанчалар аҳамият касб этаётганлиги хусусида ҳам сўз борди. 

Давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик келгусида ёшларни, хотин-қизларни, умуман олганда аҳолининг ишсиз қатламини бандлигини таъминлашда муҳим эканлиги таъкидланди. 


Шу куни меҳмонларга  марказда фаолият олиб бораётган барча йўналишлар билан бирма-бир таништириб ўтилди.


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси