Янгиликлар
Янгиликлар
2024-06-24
Гулнора Иномова ишсиз аёллар биндлигини таъминлади.
Гулнора қўли гул чевар. Чортоқ туманининг "Ифтихор" маҳалласида истиқомат қилади. Ишининг устаси бўлсада, бироқ, фаолиятини кенгайтиришда бироз қийналаётган эди. Маҳалласида бўш турган бино бор эдию, уни олишда кимга мурожаат қилишни билмасди.
Туманда фаолият олиб бораётган республика ишчи гуруҳи ўрганишида унинг бу муаммосига ечим топилди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасининг Чортоқ туман бўлими ташаббуси билан унга мазкур бино ажратилди. Қисқа муддатда зарур таъмирлаш ишларини олиб борилди. Натижада, кичик тикув цехи ташкил этилди. Гулнорага бўлим томонидан субсидия асосида 8 та тикув мошиналари топширилди.
Асосийси, шу ернинг ўзида 10 дан зиёд уйда ишсиз ўтирган хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
Бугун мазкур кичик корхонанинг очилишида туман бўлими раҳбари Анваржон Артиқов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик Бош бошқармаси вакиллари ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими бошлиғи Аҳмаджон Турдибоев, туман хокимлиги маъсуллари, маҳалла оқсоқоллари иштирок этдилар ва бугун юртимизда хотин-қизлар бандлигини таъминлашда юртбошимиз томонларидан берилаётган имтиёзлар Гулнора каби ёшларни ўзини ва бошқа хотин-қизларни бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётганлигини таъкидладилар.
Маълумот ўрнида: Чортоқ туманида йил бошидан шу кунга қадар субсидия асосида 250 дан ортиқ замонавий тикув мошиналари топширилди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси