Янгиликлар
Янгиликлар
2024-06-27
Чортоқ туманида яна бир корхона томонидан аёллар бандлиги таъминланди
Чортоқ туманидаги “Сохибкор” маҳалласида уйда ўтирган ишсиз ва аёллар дафтарида турган 20 нафар аёлларга Наманган вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан субсидия асосида замонавий тикув мошиналари тақдим этилди.
Аёлларни доимий иш ўрни билан таъминлаш мақсадида ушбу 20 нафар хотин-қизларни тадбиркор Нозимжон Оғалиқов раҳбарлигидаги тикув корхонасига кооперация асосида ишга олинди. Айни дамда корхонада мавжуд 20 нафар ишчи ўринлари эндиликда 40 нафарга етди. Бу ерда тикилаётган аёллар ва болалар, махсус кийимлар Россия давлатига экспорти йўлга қўйилган бўлиб янги ишчи ўринлар яратилиши билан экспорт хажми ҳам ортади.
Корхонанинг очилишида Чортоқ туманида бўлиб турган Република ишчи гуруҳи, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, туман хокимлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси раҳбари, бошқарманинг туман бўлими маъсуллари иштирок этдилар.
Тадбиркор билан суҳбатда бугун юртимизда ишчи ўрин яратиш мақсадида фаолият бошлаган ишбилармонларга кенг имкониятлар яратилаётганлиги айтиб ўтилди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси.