Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

#Маҳаллабай_ишлаш_тизими Чортоқ тумани 1-сектор ҳудудидаги "Обод диёр" маҳалласида тикувчилик корхонаси фаолияти кенгаймоқда Юртимиздаги ишбилармонлик муҳити, республика ишчи гуруҳининг манзилли ўрганишлари, муаммо ва таклифларни тинглаган ҳолда тадбиркорларга кўрсатган амалий кўмаги самараси бу, албатта. "Про экспорт текстиль" МЧЖ номи остида фаолият юритаётган ушбу корхонада трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Бу ерда дастлаб 30 нафар аёлларнинг бандлиги таъминланган эди.

error

2024-07-05

#Маҳаллабай_ишлаш_тизими 


Чортоқ тумани 1-сектор ҳудудидаги "Обод диёр" маҳалласида тикувчилик корхонаси фаолияти кенгаймоқда


Юртимиздаги ишбилармонлик муҳити, республика ишчи гуруҳининг манзилли ўрганишлари, муаммо ва таклифларни тинглаган ҳолда тадбиркорларга кўрсатган амалий кўмаги самараси бу, албатта.


"Про экспорт текстиль" МЧЖ номи остида фаолият юритаётган ушбу корхонада трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Бу ерда дастлаб 30 нафар аёлларнинг бандлиги таъминланган эди. 


Вилоят Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси томонидан субсидия асосида 23 та замонавий тикув машинаси олиб берилиб, бўш турган бино таъмирланди. Кооперация ташкил этилиши натижасида бу ерда банд бўлган аёллар сони 50 нафарга етказилди.