Янгиликлар
Янгиликлар
2024-07-05
Наманган вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси раҳбари Зафар Икрамов бугун тизимда фаолият юритаётган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. 2024 йилни "Ёшларни қўллаб қувватлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш йили" муносабати билан бугун барча соҳаларда фаолият юритаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш ва фикр мулохазаларини тинглаш, соҳада наъмуна кўрсатаётган йигит-қизларни муносиб рағбатлантириш мақсадида вазирлик ва идоралар, ташкилотларда бевосита раҳбар иштирокида учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Давлатобод туманида жойлашган Ёшлар зиё масканида ташкил этилган "Раҳбар ва ёшлар" учрашувига тизимда фаолият олиб бораётган фаол ёшлар жалб этилди.
Тадбир аввалида бошқарма бошлиғи бугун юртимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ва бундан ёшлар мақсадли ва самарали фойдаланишларини таъкидлади.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва таклифларни ўртага ташладилар.
Бошқарма бошлиғи ушбу учрашувда ҳамиша ёшлар билан мулоқот ўтказишга тайёрлигини ва уларни таклифлари, мулоҳазалари эътиборсиз қорлидирилмаслигини билдирди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси