// Namangan

Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Мурожаатга муносабат “Қобул Дусов” телеграм тармоғида Чортоқ туманидаги “45-умумий ўрта таълим мактаби ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этилаётганлиги” мазмунида жойланган хабар юзасидан Камабағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Т.Ниёзматов томонидан 45 сонли мактабда ходимлар иштирокида ўрганиш ўтказилди.

error

2024-07-07

Мурожаатга муносабат


“Қобул Дусов” телеграм  тармоғида Чортоқ туманидаги 

“45-умумий ўрта таълим мактаби ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этилаётганлиги” мазмунида жойланган хабар юзасидан Камабағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Т.Ниёзматов томонидан 45 сонли мактабда ходимлар иштирокида ўрганиш ўтказилди.


  Ўрганишда аниқланишича, тушунтириш берган ўқитувчилар  тушунтириш хатида ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг 12 июнь куни мактабга ишга келгани, мактабда ўқув йили тугаганлиги сабабли ўқув хоналарини таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли мактаб ховлисида ўтириб, ходимлар ташаббуси билан мактаб ховлисини бегона ўтлардан тозалаш ишлари бажарилгани, ушбу тозалаш ишлари 20-30 минут давомида амалга оширилганлиги, ушбу тозоловга мактаб директори ёки бошқа мансабдор шахлар томонидан мажбурий жалб қилинмаганлигини, бундан ташқари, мактаб директори Н.Нишанова ушбу куни соғлиги яхши бўлмаганлиги сабабли мактабда бўлмагани, шифохонада даволанаётганлигини баён этган.

  Шу каби кўрсатмани бошқа ўқитувчилар ҳам  тасдиқлаб тозалов ишларига мажбуран жалб қилинмаганликларини кўнгилли сифатида тозалангани юзасидан ўз тушунтириш хатларида баён қилишган.

Ўрганиш якунига кўра, 45-умумий ўрта таълим мактаб директори ёки бошқа мансабдор шахслар томонидан тозалов ишларига мажбурланаётганлиги ҳолатлари ўз тасдиғини топмади.


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси 


https://t.me/NamanganBandlik