Янгиликлар
Янгиликлар
2024-09-10
"Келажак тонги" маҳалласи ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантирилади
Аҳоли бандлиги-оилаларда иқтисодий фаровонлик ошиши, ўз-ўзини банд қилиш, даромад кўрсаткичларининг юқорилашишига хизмат қилади.
Янги Наманган тумани "Келажак тонги" МФЙда Наманган шаҳар "Ишга марҳамат" Моно марказ филиали ташкил этилди.
Унда Янги Наманган туман, Наманган шаҳар ҳамда Давлатобод туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари билан ҳамкорликда Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Ўтказилган ярмаркада 590 нафар фуқаролар иштирок этди. Шундан 360 нафари аёллар ҳамда 118 нафари ёшлар.
Тадбирда 264 нафар фуқарога доимий ишга жойлаштириш учун турли корхона ва ташкилотларга йўлланмалар берилди. 128 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилдилар.
Шунингдек, 118 нафар ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга қайта ўқитишга ҳам йўлланмалар берилди.
Бундан ташқари 208 нафар фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Камбағалликни қисқатириш ва бандлик бош бошқармаси.