Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқарма бошлиғи Янгиқўрғон туманида кам таъминланган оилалар улуши юқори, бўлган энг оғир 7 та (Янгибоғистон, Газнон, Қандиён, Хадикент, Бирлик, Маданият, Гаистон) маҳаллалардаги оилаларни даромадини ошириш бўйича ўрганиш ишлари олиб борди.

error

2024-10-25

✅ Хусусан, Бирлик МФЙ да истиқомат қилувчи фуқаро У.Боймирзаева турмушдан ажрашганлиги ва ҳудуддаги эски масжид биносида 2 нафар фарзанди билан яшаб келаётгани, ҳозирда ишсизлигини инобатга олиб субсидия асосида тикув машина берилишини сўради ва мурожаати жойида қаноатлантирилди. 

❇️Шунингдек, ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи  опа сингил  Қодироваларнинг ҳудди шундай мурожаатлари қаноатлантирилиб бандлиги таъминланди.

♻️Бундан ташқари, Хадикент МФЙ даги фуқаро З.Ахмедовани турмуш ўртоғи 12 йил муқаддам вафот этган 2 нафар қизи билан қолган ва ҳозирда ишсиз экани сабабли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича субсидия асосида тикув машина ва 20 бош парранда бериладиган бўлди.