Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи туманини ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

error

2024-11-27



Беруний МФЙ ҳудудидаги “Adonis trading textile” МЧЖ ташкил топганига олти йил бўлди. Корхонада дастлаб нотўқима маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган эди.  Маҳсулот асосан Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон каби давлатларга  экспорт қилинади. Корхона йилига 2 миллион погонометр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга.


Жорий йилда қўшимча резинка маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ҳам ишга  туширилди. Тўқув жиҳозлари Хитойдан келтирилган бўлиб, маҳсулот ички бозорга етказиб берилади. Кунига 30 минг метр маҳсулот тайёрланмоқда. Бу ерда 8 та янги иш ўрин яратилган. 


Айни вақтда корхонада  сунъий толали синтетик ип ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бунинг учун алоҳида цех биноси қурилди. Қўшимча яна 10 та ишчи ўрни яратилиши кўзда тутилган. Шунда доимий иш ўринлари сони етмиштага боради.


Вилоят ҳокими ҳар икки корхонада тадбиркорлар режалари билан танишиб, ишловчиларга яратилган шарт-шароитларни ҳам ўрганди.