Фаргона вилоятида жойлашган Имконияти чекланганлар учун ихтисослаштирилган касб-хунар мактабини Республикамизнинг турли ҳудудларидан келиб таҳсил олаётган 100дан ортиқ ўқувчилар бугун тамомлашди. Ушбу даргоҳда Наманганлик имконияти чекланган ўқувчилар ҳам таҳсил олишган бўлиб, уларнинг сони 24 нафарни ташкил этади.
2022 йилда ана шу касб-ҳунар мактабини битираётган Наманганлик ёшларни тақдирлаш учун Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси директор ўринбосари Маликжон Қасимов, вилоят Бандлик бош бошқармаси касб-ҳунарни ташкил этиш бўйича бўлим бошлиғи Аҳрорбек Салоҳиддинов, вилоят Бандлик бош бошқармаси хўжалик мудири Акрамжон Исмановлар ҳам бугун Фарғона вилоятида бўлдилар.
«Бирингиз ўғлим, бирингиз қизимсиз. Сизларни барчангизни мана шундай даргоҳнинг қадрли битирувчилари бўлганингиз билан самимий табриклайман! Ҳаётда ўз ўрнингизни топишингиз, қадрли ва етук кадр бўлиб етишишингизда биз албатта ёнингизда буламиз!»,-деди тадбирда қатнашган Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси директор ўринбосари Маликжон Қасимов.
Тақдирлаш маросимида барча битирувчиларга бошқарманинг эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир давомида битирувчи ёшларнинг нигохидаги қувонч, эртанги кунга умид, бугунги ҳаётидан мамнунлик ҳиссини сезиш қийин бўлмади.
Ташкил этилган бу каби тадбирлар замирида юртбошимиз такидлаганларидек «Инсон қадри, халқ манфаатлари» ётиши шубҳасиздир.