Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Камбағалликдан фаровонлик сари

error

2025-01-22

Камбағалликдан фаровонлик сари


Бугун вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги "2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини ташкил этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.


Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Президент қарори мазмун-моҳиятига атрофлича тўхталиб, юклатилган вазифаларга бирма-бир эътибор қаратди ва ижроси бўйича масъулларга аниқ кўрсатмалар берди. 


Таъкидлаш жоиз, мазкур қарор доирасида аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш орқали камбағалликни қисқартириш бўйича жорий йил учун кенг қамровли дастур ишлаб чиқилади. Унда инвестиция киритиш ҳамда маҳаллий саноатни ривожлантириш, тижорат банклари томонидан аҳолини доимий иш ўринларига ишга жойлаштириш ва тадбиркорликка жалб қилиш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа муҳим йўналишларда амалга ошириладиган ишлар аниқ белгилаб олинади.


Вилоят раҳбари дастурда, шунингдек, тарғиботдан тортиб, одамларга ишонч берадиган, уларни рухлантирадиган, маънавий-маърифий йўналишларда олиб борилиши лозим бўлган тадбирларгача режалаштириш лозимлигини таъкидлаб, масъулларга тегишли топшириқлар берди.      


Маълумот учун: қарорга асосан, вилоятда 2025 йилда ишсизлик даражасини 4,7 фоизгача ва камбағаллик даражасини 5,3 фоизгача тушириш мақсад қилинган.