Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

"Ёшларнинг мурожаатлари билан ишлаш бизнинг асосий вазифамиз"

error

2025-04-17

"Ёшларнинг мурожаатлари билан ишлаш бизнинг асосий вазифамиз" 


2025 йил 14 февраль куни Президентимизнинг  ёшлар билан мулоқотида, ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва улар учун иш ўринлари яратиш масаласида берган топшириқлари ижроси таъминланмоқда: 


Жумладан, Наманган вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Зафар Шавкатович томонидан ўзига бириктирилган Наманган туман Курмак ва Хонабод маҳаллаларидаги ишсиз ёшлар билан суҳбат ўтказилди. 


Ушбу ёшлар учрашувида ишсиз ёшлар хонадонларига  борилиб, муаммо ва таклифлари ўрганилиб, мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш орқали бандлигини таъминлаш ва касб-ҳунарга йўналтириш чоралари кўриб чиқилмоқда.


Учрашув давомида ёшларнинг мурожаатлари билан биргаликда уларнинг таклифлари ва қизиқишлари тингланиб, ижобий хал этиш учун ижрога қаратилди. 


Мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий хал этилиб, муддат талаб қилган мурожаатлар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.