Янгиликлар
Янгиликлар
2025-12-05



Дастлаб йиғилиш иштирокчиларига қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунтириш берилди:
• Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни;
• “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун;
• “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун;
• Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ–5729-сон Фармони;
• Президентнинг 2021 йил 6 июлдаги ПҚ–5177-сон қарори.
Шунингдек, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида давлат фуқаролик хизматида бўлиш билан боғлиқ чекловлар белгилангани, хусусан давлат хизматчисига тадбиркорлик субъектини ташкил этиш, муассиси ёки иштирокчиси бўлиш, шунингдек, тадбиркорлик субъектида ташкилий-бошқарув ёки маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга рухсат этилмаслиги, бундан қонунчиликда назарда тутилган истиснолар мустасно эканлиги қайд этилди.
“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, давлат органи ёки ташкилот ходими ўзининг иш фаолияти назоратида бўлган тадбиркорлик субъекти акциялари ёки устав фондидаги улушларига эгалик қилиши, шунингдек мазкур субъектларнинг бошқарув органи аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги, бундай ҳолат мавжуд бўлса, ходим бир ой муддатда акция ва улушларни реализация қилиши ёки бошқарув органидан чиқиши шартлиги алоҳида таъкидланди.
Бундан ташқари, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасида коррупцияга оид жиноятлар содир этиб суд томонидан айбдор деб топилган, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмаслиги ёки хизматни давом эттириши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилди.
Йиғилиш танқидий-таҳлилий рухда ташкил этилиб, ҳар бир ноқонуний хатти-ҳаракатларни ҳеч қандай изоҳ билан оқлаб бўлмаслиги таъкидланди ва қонунда белгиланган жазо турлари келитириб ўтилди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси.