Янгиликлар
Янгиликлар
2025-12-17
Давлатобод туманида жойлашган Маданият марказида Наманган вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамда Наманган шаҳри, Давлатобод ва Янги Наманган туман бўлимлари ҳамкорлигида ижтимоий реестрда турган ишсиз хотин-қизлар ва ёшлар, меҳнат мигрантлари, шунингдек иш жойига эга бўлмаган алимент тўловчилар учун “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркада 20 дан ортиқ корхона ва ташкилот иштирок этиб, улар томонидан 500 дан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф қилинмоқда.
Камбағал оила аъзоларига Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ссуда шаклида асбоб-ускуналар етказиб берилиши таъминланди.
Шу куни Касбий кўникмалар марказида ташкил этилаётган немис тили ўқув курси учун 10 нафардан ортиқ фуқарога ваучерлар тақдим этилди.
30 нафардан ортиқ фуқарога ишлаб чиқариш корхоналари ва кичик цехлардаги бўш иш ўринларига жойлашишлари учун йўлланмалар берилди.
55 нафар фуқарога касбий-ҳуқуқий маслаҳатлар кўрсатилди.
@NamanganBandlik